Баҳоий ибодатлари icon

Баҳоий ибодатлари

★★★★★
★★★★★
(4.06/5)

1.12Free7 years ago

Download Баҳоий ибодатлари APK latest version Free for Android

Version 1.12
Update
Size 3.34 MB (3,500,842 bytes)
Developer Viktor Tolkachenko
Category Apps, Books & Reference
Package Name appinventor.ai_tolkachenko.BahaiPrayersUZ
OS 4.0 and up

Баҳоий ибодатлари APPLICATION description

Bahá'í Prayers in Uzbek
Баҳоийлар ягона Худо инсониятга ягона динни тақдим этганлигига ишонадилар. Худо ўзининг Пайғамбарлари орқали ўз бандалари билан муносабатда бўлади. Худо ўзининг Пайғамбарларини бандаларига муаллимлар сифатида юборади. Ҳар бир давр учун Парвардигор унинг иродасини ифода қилувчи ва бизларга янги таълим, қўлланма ва ёрдам олиб келувчи Пайғамбарларини юборади. Бундай муаллим Пайғамбарлар Иброҳим, Мусо, Зардушт, Исо, Муҳаммад, Баҳоуллоҳлардир. Бу Пайғамбарларнинг ҳар бири бизларга Худонинг хислатларини намоён қилган.

Баҳоий дини дунёдаги энг янги дин бўлиб, у 19 асрнинг ўрталарида Эронда вужудга келади. 1863 йили Ҳазрати Баҳоуллоҳ (“Худонинг Шуҳрати”) ўзларининг юксак вазифаларини эълон қиладилар.

Ҳазрати Баҳоуллоҳ таълимларининг энг муҳим асослари қуйидагилардан иборат:
1. Барча дин издошлари ва бутун инсоният учун Худо ягонадир.
2. Барча динларнинг негизи бирдир.
3. Инсоният бу ягона Бирубор Қодир, Худо олдида барча инсонлар тенгдир. Ирқий, миллий, диний хурофотлар йўқ қилиниши керак.
4. Ҳар бир инсон мустақил равишда ҳақиқатни изламоғи керак. Ҳеч ким ундан динни кўр - кўрона қабул қилишини талаб қила олмайди.
5. Фан ва дин бир - бирига зид бўлмай, балки аксинча, мавжудотни турлича англаш йўли сифатида бир - бирини тўлдиради.
6. Ҳар бир ёш бола умумий таълим олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.
7. Иқтисодий муаммолар фақат маънавий йўл билан ечилиши мумкин. Халқлар ўртасидаги иқтисодий тўсиқлар бартараф қилиниши керак, барча мамлакатлар бир ҳамжамият аъзоси бўлишлари керак. Ҳазрати Баҳоуллоҳ айтганларидек:
"Ер бу ягона мамлакатдир, барча инсоният эса унинг фуқароларидир".
8. Бутун жаҳондаги халқлар бир - бирлари билан эркин мулоқот қила олишлари учун уларга ўз она тиллари билан бир қаторда ёрдамчи халқаро тил керакдир.
9. Умумий тинчлик ўрнатилиши ва барча миллатлар вакилларидан ташкил тоРган халқаро Федерация тузилиши керак. Бу Федерация халқаро иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал қилувчи, сайёрамиздаги табиий ресурслардан тўғри фойдаланишни назорат қилувчи ва мамлакатлар ўртасидаги зиддиятларнинг олдини олувчи орган бўлади.

Баҳоий таълимоти қуйидаги РринциРларни ўз ичига олади:
- Оила бу жамият негизидир ва никоҳ бу иккала томоннинг маънавий ўсиши демакдир;
- Маслаҳатлашиш - бу ҳақиқатни излаш ва зиддий ҳолатларни бартараф қилишдаги жараёндир;
- Инсон руҳи унинг ўлимидан кейин ҳам мавжуд бўлади.

Баҳоий дини Ер куррасидаги деярли барча миллатларнинг намояндаларидан ташкил тоРган ва 200 дан ортиқ мамлакатда яшовчи 6 миллиондан зиёд издошларини бирлаштиради. Жуғрофий тарқалиши бўйича бу дин дунёда иккинчи ўринда туради.

Оллоҳ ёдга олинган ва Унга ҳамду санолар айтилган ўлка ҳам, хонадон ҳам, жой ҳам, шаҳар ҳам, қалб ҳам, тоғ ҳам, бошРана ҳам, ғор ҳам, водий ҳам, ер ҳам, денгиз ҳам, орол ҳам, ўтлоқ ҳам ярлақалангандир.

Оллоҳ сари яқинлашганлар
Куйлаб турган қўшиқлар каби
Эндиликда сен ўзингга ҳам
Раббанодан нозил қилинган
Қўшиқларни айтгил, эй Бандам;
Сен айтган бу қўшиқ лаззати
Юрагингда оловлар ёқсин,
Жалб айласин инсонлар қалбин.
Рабб зуҳр этган бу қўшиқларни,
Ўзин сокин масканларида
Ўқиса гар қайси бир кимса,
Унинг ушбу қўшиғидаги
Бируборнинг каломларидан
Фаришталар сахий қўл билан
Хуш ифорлар таратгайдирлар
Ҳамда тақводорлар қалбига
Турфа амру иродат ила
Солгайдирлар жунбиш, ҳаяжон.
Бандасига дастлаб бу сўзлар
Таъсироти сезилмаса - да,
Унга инъом этилган ушбу
Куч - қудратнинг бу марҳамати
Юрагида бергай акс садо.
Оллоҳ зуҳри бўлмиш ушбу Сир
Куч, Саховат манбаи бўлган
Зотнинг воситаси орқали
Барча учун нозил қилинган.
Баҳоуллоҳ
↓ Read more
Баҳоий ибодатлари screen 1 Баҳоий ибодатлари screen 2 Баҳоий ибодатлари screen 3 Баҳоий ибодатлари screen 4 Баҳоий ибодатлари screen 5 Баҳоий ибодатлари screen 6 Баҳоий ибодатлари screen 7 Баҳоий ибодатлари screen 8