Болалар ибратлари ҳикоятлар icon

Болалар ибратлари ҳикоятлар

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Болалар ибратлари ҳикоятлар APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 22.63 MB (23,725,853 bytes)
Developer Islomiy kitoblar
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.kitob.bolalar_ibratlari_hikoyatlar
OS 4.0 and up

Болалар ибратлари ҳикоятлар APPLICATION description

Шарқ ва Ғарб Редагогикаси тарихидан бизга маълумки,
ёш авлодни адабиёт, ибратли ҳикоятлар воситасида тарбиялаш
самарали натижалар беради. Болаликда олинган
билим - тошга ўйилган ёзув, деган ҳикмат бекорга айтилмаган.
Шу билан бирга ўйинқароқ, ҳаётни ташвишлар ва
доимий изланишлардан иборат эканини англаб-англамаган
бола ўзига қаратилган ҳар қандай насиҳату ибратни чаР
қулоғининг ёнидан ўтказиб юбориши ҳам бор гаР. Бу борада
боланинг ҳикоятга муносабати катталарнинг Ранд-насиҳат,
ҳикматларга бўлган муносабатига сира ўхшамайди. Катталарнинг
дунё ташвишлари билан банд, бир оз чарчаган,
андак эскирган хотира механизми ҳикмат аталмиш хазинани
ўзи хоҳлаган тақдирда ҳам сақлаб қолиши, сигдириши
душвор. Болада эса айнан бунинг тескариси. Ёзув ўйилишида
тошнинг ихтиёри бўлмаганидек, бола ҳам бу хазинага
беРарво, бир эрмак сифатида қарайди. Уни эслаб қолишга
уринмайди ҳам. Шунга қарамай, унинг ахборот ва янгиликларга
ташна хотираси керак нарсаларни ўзининг, ҳатто
соҳибидан ҳам махфий, бир бурчига вақти келгунига қадар
сақлаб қўяди. Ҳаётнинг серташвиш йўлларида ҳикмат ва
тажрибага эҳтиёж туғилганда эса бу хазина иш беради, инсон
учун муҳим эслатма, ҳаёт дарслиги бўлиб хизмат қилади.
Шунингучун дунё халқлари тажрибасида болаларни ҳикмат
билан тарбиялашга катта эътибор қаратилади.
Ибратли ҳикоятлар фақат тарбияга қаратилганида унга
бўлган эътибор балки бу қадар кучли бўлмасди. Чунки тарбия
амалиёт билан боғлангандагина кутилган натижани беради.
Бир гаРни боланинг қулоғига минг марта қуйгандан
кўра бир марта амалий ибрат кўрсатилса, бола шуни олади,
шунга амал қилади. Ёки боланинг хотирасида қолган бирор
ҳикмат катталарнинг ибратли амаллари воситасидагина
қайта туғилади, тирилади. Шунинг учун дунё тажрибасида
тарбияни таълим билан уйғунликда олиб бориш урфга
кирган. Шу маънода ибратли ҳикоятлар икки жиҳатдан
таълимга, болага билим беришга хизмат қилади. Биринчи-
дан, ҳар қандай ибратли ҳикоят ўз таркибига бирор бадиий
ахборотни ташиши билан бирга, муайян даражадаги билимни
ҳам ташийди. Бола ундан ахборот, руҳий-маънавий
қониқиш, айни Райтда маълум билим ҳам олади. Иккинчидан,
айни характердаги ҳикоятлар асосан таълим жараёнида
қўлланилади.
Бундай самарали тажриба бизнинг XX асргача бўлган
мактаб тизимимизда кўР кузатилади. Хусусан, эски мактабларда
халқ оғзаки ижодида мавжуд ҳикматлар, Аҳмад
Югнакий, Юсуф хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий,
Саъдий Шерозий, Жалолиддин Румий, Сўфи Оллоёр,
Сулаймон Боқирғоний, Гулханий сингари адибларнинг
ибратли ҳикоятлари ва ўгитларидан фойдаланиб келинган.
XX асрнинг бошларида эса жадид мутафаккирлари -
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов,
Исҳоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий,
Абдулла Авлоний Редагогик фаолиятида айни жараённинг
фаоллашгани кўзга ташланади. Авлонийнинг «Туркий
гулистон ёхуд ахлоқ», «Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим»,
Фитратнинг «Ўқу(ўқи)» дарсликларида тарбиявий
таълимнинг юксак намунасини кўрамиз. Жадид Редагогларининг
анъанавий Редагогикадан фарқ қиладиган хусусиятлари
шундаки, улар ибратли ҳикоятларни фақат Шарқ
адабиёгидаги эмас, балки жаҳон адабиётига доир намуналаридан
ҳам унумли фойдаланганлар. Бир сўз билан Шарқ ва
Ғарб Редагогика илмини синтез қилганлар.
Қўлингиздаги китобча мана шундай ибратли анъаналарнинг
давоми десак, янглишмаймиз. Унга киритилган ҳикоятларда
жаҳон халқлари кечмиши ва тажрибаси акс этган.
Келтирилган ҳар бир ҳикоят муайян эзгу мақсадни ифодалайди.
Ҳикоятлар сўнгида берилган «хулоса»лар болаларнинг
мавзу моҳиятини кенгроқ, чуқурроқ англашларига кўмак
беради. Ўйлайманки, ушбу китобча болаларимизниРг
маънан баркамол бўлиб етишувлари учун хизмат қилади.
↓ Read more
Болалар ибратлари ҳикоятлар screen 1 Болалар ибратлари ҳикоятлар screen 2 Болалар ибратлари ҳикоятлар screen 3