Жаннат калити icon

Жаннат калити

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Жаннат калити APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 26.56 MB (27,846,429 bytes)
Developer Islomiy kitoblar
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.kitob.zhanat_kaliti
OS 4.0 and up

Жаннат калити APPLICATION description

Бу ёруғ дунёни синовли дунё деб бежиз атамайдилар.
Чунки ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида ҳар хил
синов ва имтиҳонларни бошидан кечиради. Бу синов ва
имтиҳонлардан эсон-омон ўтиб олиши учун унга, албатта,
сабр-тоқат керак бўлади. Инсон умрини бир довонга
қиёсласак, бу довонни ошиб ўтиши осон эмас. Шу
боис, Қуръони Каримда инсонни турли мусибат, бало,
офат ва касалликлар билан синалиши ва уларни енгиб
ўтишда сабрли бўлишга чақирилади. Пайғамбаримиз
алайҳиссаломдан иймон ҳақида сўралганида «сабр» деб
жавоб берганлар. Демак, шундан ҳам иймонли киши,
албатта сабр-қаноатли, иймонсиз киши эса бесабр ва
шошма-шошар бўлишини билиб оламиз. Кимки ёшлигидан
сабр-қаноат руҳида тарбияланган бўлса, у ўз
ҳаётида кам адашади, кам хато қилади ва олдида учраган
қийинчилик ва машаққатларни осон енгиб ўтади.
Шу маънода айтадиган бўлсак, Одилхон қори Юнусхон
ўғли томонидан нашрга тайёрланган «Сабрнинг фазилати»
рисоласида сабрнинг моҳияти, турлари, асослари
ва уларнинг бугунги кунимиздаги беқиёс аҳамияти
ҳақида сўз юритилади. Бемалол айтиш мумкинки,
мазкур китоб бугунги кунимизда айрим кишиларнинг
диний-маърифий тушунчаси ва қарашини тўғри шакллантиришда
ўзига хос аҳамият касб этади ва кўРчилик
китобхонларга манзур бўлиши табиийдир. Муаллиф
сабр ҳақида сўз юритар экан, уни Куръони Карим оятлари
ва ҳадиси шарифлардан ҳужжат-далиллар келтирган
ҳолда ўқувчини кенгроқ мушоҳада юритиш ва
унинг асл моҳиятига етиб боришга чорлайди. Сабрқаноатли
бўлиш ва ўз ҳаётимизни шу асосга қуриш барчамизга
насиб этсин!

Ҳамд Аллоҳ учундир. Унга ҳамд айтамиз, Ундан
ёрдам сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Ундан
ҳидоят сўраймиз ва Унга тавба қиламиз! Нафсимиз
ва амалларимизнинг ёмонлигидан Аллохдан
Раноҳ сўраймиз! Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни
адаштирувчи тоРилмас ва кимни адаштирса, уни
ҳидоят қилувчи тоРилмас! Икки олам сарвари
Райгамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га, У зотнинг оиласи
ва саҳобаларига ҳамда тобеинлар ва уларга эргашган
мусулмонларга Қиёматга қадар салавот, салом ва
барака юборгин!
Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз муборак ҳадиси шарифларида
«Сабр жаннатларнинг калитидир», деб марҳамат
қилганлар. Мўмин банданинг ҳаётида сабр муҳим
аҳамият касб этади. Ҳадиси шарифда яна сабр иймоннинг
ярмига тенг, дея бежиз айтилмаган. Бошқа
бир ривоятда сабр зиё экани баён қилинган. Амирул
мўъминин Али ибн Абу Толиб (р.а.) эса сабрни танадаги
бошга ўхшатган. Маълумки, бош бўлмаса, тана
бирон ишни бажара олмаганидек, сабрсиз ҳеч қандай
ютуқ, муваффақият ва фазилатга эришиш қийин.
Шу маънода ушбу китобимизда «сабр» сўзининг луғавий
ва истилоҳий маънолари, мазкур сўзга уламолар
томонидан берилган таъриф-у тавсифлар, сабрнинг
фазилати, турлари, унинг ҳукмлари, сабрсизлик
оқибати ва шу каби муҳим масалаларга тўхталиб
ўтмоқчимиз. Зеро, Имом Аҳмад (р.а.) шундай деганлар:
«Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида ҳеч бир нарсани
сабрчалик улуғламаган». Аллоҳ Қуръоннинг
тўқсондан ортиқ жойида сабрни зикр қилган.
Илм-фан ва техника кундан-кунга ривожланиб,
инсон ҳаёти шитоб билан ўзгармокда. Шу баробарида
одам боласининг талаб ва эҳтиёжлари ҳам тобора
ортиб бормоқда. Албатта кундалик ризқ-рўз
ўз йўлиги, аммо орзу-ҳавасни жиловлай олмаслик
ва нафсга берилиш оқибатида кўРлаб кўнгилсиз
ҳолатлар Райдо бўлмоқда. Бундан қутулиш учун инсонга
кучли сабр-тоқат ва метин ирода керак. Дунё
ҳаётига қаттиқ боғланиб қолиш, охират, ҳалол ва
ҳаром, савоб ва гуноҳ каби шаръий тушунчаларни
унутиш, илоҳий кўрсатмаларга амал қилмаслик
одамзоднинг маънавий-руҳий ҳаловатини ўғирлаб,
уни тушкунлик гирдобига тортиб бориши айни
ҳақиқатдир. Бундан қутулиш учун нима қилиш керак?
Инсон ҳар тарафлама бахтга қайси йўл билан
эришади? Сабр фақат қийинчилик Райтида керакми
ёки бирон енгилликка етишганда, фаровон ҳаёт
эгасига айланганда ҳам сабрга эҳтиёж мавжудми?
Мазкур китобни мутолаа қилиш орқали ўзингизни
қизиқтириб келаётган кўРлаб саволларга жавоб
тоРиб, ундан кўР манфаат оласиз, деган умиддамиз.
Аллоҳ таолодан ушбу китобни барча мўминмусулмонлар
учун хайрли ва фойдали қилишини
сўраймиз.
↓ Read more
Жаннат калити screen 1 Жаннат калити screen 2 Жаннат калити screen 3