Зулук фойдалари icon

Зулук фойдалари

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Зулук фойдалари APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 21.46 MB (22,501,249 bytes)
Developer O'zbek tibbiyoti kitobi
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.kitob.zuluk_foidalari
OS 4.0 and up

Зулук фойдалари APPLICATION description

Қон олдириш қадимдан беморларни даволашнинг,
саломатликни асрашнинг энг асосий
шартларидан ҳисобланган. Халқ табобатида,
айниқса, зулук ёрдамида қон олдиришга катта
эътибор берилган.
Замонавий тиббиёт олиб борган узоқ йиллик
амалий тажрибалар зулук фақат қон олдириш
воситаси бўлибгина қолмай, балки жуда кўР
бедаво дардлардан халос қила олишини ҳам
исботлаб берди.
ЗулукЯратган томонидан инсонларга берилган
улкан неъматдир, десак, хато бўлмайди.
Сабаби зулукнинг ажойиб хислатларидан бири
- унинг ҳар бир одам учун алоҳида фермент
ишлаб чиқаришидир. Гўё у ўзи қўйилган
инсонга нима кераклигини “билади”.
Қисқаси, зулук соҳасида билим ва тажрибага
эга бўлган мутахассисларнинг ушбу
рисоласида халқ табобати ва замонавий тиббиётда
зулук билан даволаш тажрибалари,
унинг хусусиятлари, зулук муолажаларининг
самаралари ҳақида сўз юритилади. У табобат
ва соғлигини мустаҳкамлаш билан қизиқувчи
барча китобхонлар учун баравар қизиқарли
бўлади, деган умиддамиз.
ҚОН ОЛДИРИШ ҲАҚИДА
Қон олдириш азалдан инсонларни даволашнинг
асосий шартларидан ҳисобланган.
Ҳижома, яъни қон олдириш қадимдан мавжуд.
Буюк зотлар: «Шифо уч нарсада: асалда, қон
олдиришда ва оловда куйдиришда», дейишган.
Тўғри, кейинчалик оловда куйдиришдан қайтарилганмиз.
Улуғ инсонларнинг доимо қон
олдирганлари ривоят қилинади.
Қонни қайси вақтларда олдирган маъқулроқ?
Машҳур манбаларда: «Қон олдириш учун энг
яхши вақт ойнинг 17, 19, 21-кунларидир»,
дейилган. Албатта, бунда ҳижрий-қамарий
сана ойлари назарда тутилган. Бир олимнинг
айтишича, хозиқ табиблар қон олдиришни
ойнинг боши ёки охирига қараганда иккинчи
ярмида ёхуд учинчи чорагида амалга ошириш
фойдалироқ, деб ҳисоблашади. Агар қон
олдиришга зарурат бўлса, уни ойнинг қайси
вақтида ўтказилишидан қатъий назар, вужудга
фойда қилаверади...
Олимлар, шунингдек, қорин тўқ Райтида
ҳам қон олдиришни тавсия этишмайди. Агар
овқат кучли ёки ёмон сифатли бўлса, ҳазми
қийинлашиб, кучли оғриқ Райдо қилиши
мумкин.
Табибларга кўра, энг фойдали қон олдириш
сув муолажаси (ванна) қабул қилгандан кейинги
иккинчи ёки учинчи соатда, қорин тўқ ҳам, оч
ҳам бўлмаган ҳолатда қон олдиришдир.
↓ Read more
Зулук фойдалари screen 1 Зулук фойдалари screen 2