Исломда оила саодати icon

Исломда оила саодати

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Исломда оила саодати APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 26.31 MB (27,588,381 bytes)
Developer Islomiy kitoblar
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.kitob.islomda_oila_saodati
OS 4.0 and up

Исломда оила саодати APPLICATION description

Ўзбек халқи азалдан оилани муқаддас, муборак
даргоҳ сифатида эъзозлаган, бу қўрғонга завол етмаслиги
учун бор мақоратини ишга солган.Зеро, оилани
бошқариш, фарзандларни халққа, ватанга муносиб
авлод қилиб етиштириш катта санъатдир.
Бироқ, афсуски, баъзан бу борада билим, тажриба,
тарбиядаги нуқсон туфайли ажрашиш ҳодисаларининг
юз бериши ҳам ҳақиқатдир.
Арзимаган баҳоналар сабаб яхши ниятда бошланган
оилавий ҳаёт саодатмандлик бахтидан маҳрум қолмоқда,
бегуноҳ, беғубор фарзандлар тирик етим қолмокда.
Йўлдош Эшбек ва Абдумурод Холмурод ўғли томонидан
нашрга тайёрланган “Оила саодати” китоби
Оила деб номланувчи янги ҳаёт остонасига қадам
қўяётган ёш келин-куёвлар учун ҳам, турмуш қурганлар
учун ҳам, қайнота-қайноналар учун ҳам мўъжаз
совға дейиш мумкин.
Ушбу китобда мавзуга оид шу Райтгача нашр этилган
китоблардан фарқли ўлароқ қайнона-келин, келин-қайин,
аёлнинг мерос ҳақи, аёлнинг хайр-хизматлари,
оила ва маънавий ҳаёт каби масалаларга ҳам
ўрин ажратилган.
Ушбу китобнинг нашр этилиши маънавий ҳаётимизнинг
янада чиройли ўтишида ёрдамчи бўлишига
аминман.
Оила - коиногга ёйилган илоҳий севгини бирга тотмоқ
демакдир.
Аллоҳ таолонинг иРсониятга берган буюк омонатларидан
бири оиладир. Дин ва дунё ҳаёти оила билан
тартибди ва гўзал бўлади. Оиласиз диний ҳаёт ҳам,
дунёвий ҳаёт ҳам комил эмас. Шунинг учуи оила ҳар
кимга яхшилик келтирувчи шарафли бир омоРатдир.
Биринчи оила жаннатда қурилган. Ҳазрат Одам алайҳиссалом
отамизнинг ҳазрат Ҳаво волидамизга уйланишлари
жаннатда бўлган. Шу сабабли Аллоҳ учун қурилган
оилавий турмушда жаннатдан бир тот бордир. ЯьРи,
турмуш бундай жаннатий тотли, ширин, лаззатли бўлиши
учун келин-куёв Аллоҳни севиши, бир-бирини ҳурматлаши,
ардокдаши, тушуниши, меҳрибон бўлиши, энг
муҳими, ихлос билан турмуш қуриши керак.
Оила, турмуш қуриш - дунёда жаннатнинг кичик бир
намунасини яшамоқ ва бир даража жаннат ҳаётининг тотини
тотмоқдир. Жаннатга кирилганда ҳеч ким оиласиз,
ёлғиз қолмас, ҳар ким бир оила муҳитида бўлгай.
Оила - инсоний жамият тамалидир. Уйланиш - бу
тамални Аллоҳ номи билан қўймоқ ва инсонлик шарафига
муносиб бир бино қурмоқдир. Дунёда инсонлик
ҳаёти оила устига қурилган ва оила тартибига (низомига)
кўра шаклланган.
Барча динларда оила муҳим тамойил, инсонлик
биносининг асосидир. Оила бўлмасдан, насаб сақданмасдан
дин яшай олмайди, ҳуқуқ тадбиқ этилмайди,
ҳаётнинг маъноси бўлмайди. Бунинг учун қуйидаги
беш асоснинг муҳофазаси барча динларнинг муштарак
ҳадафи (мўлжали) бўлган:
1. Тавҳид ишончини ва динни қўримоқ;
2. Жонни қўримоқ; 3. Ақтни қўримоқ; 4. Номусни,
оилани ва наслни қўримоқ; 5. Молни қўримоқ.
4
Севги - эркак билан аёл орасига Аллоҳ ато этган
раҳматдир. Эр-хотиндаги илоҳий ишқнинг мукофоти
эса жамолу жаннатдир.
Аллоҳ қулларига уйланмоқни, турмушга чиқмоқни
ва оила қурмоқни амр этди. Чунки эркак ва аёл шу
фитрат асосида яратилди.
Қуллик фитратга мувофиқ қилинса, гўзал ва комил
бўлур. Йўқса, дин нуқсонли бўлади. Дин нуқсонли
бўлгач, инсон ҳам нуқсонли бўлади. Инсон нуқсонли
бўлгач, муҳофазаси зарур ўша беш асосни ҳаққи билаР
(керагича) муҳофаза этолмайди. Комил бўлишга интилмоқ,
уйланмоқ, турмушга чиқмоқ ва оила ҳуқуқини
қўлда тутмоқ шартдир.
Оила қурмоқ (уйланмоқ ва турмушга чиқмоқ)
бир инсоний бурчдир, яъни инсон бурчларидан
биридир. Барча Райғамбарларнинг суннати билан
амал этмоқдир. Адаб устига (адабга асосан) қурилган
турмуш инсон шахсига, оилага ва бутун инсониятга
бир хизматдир.
↓ Read more
Исломда оила саодати screen 1 Исломда оила саодати screen 2 Исломда оила саодати screen 3