Исроф icon

Исроф

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Исроф APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 21.68 MB (22,730,525 bytes)
Developer Islomiy kitoblar
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.kitob.isrof
OS 4.0 and up

Исроф APPLICATION description

Бандаларини исрофдан қайтарган Аллоҳ таолога
битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига исроф нималигини батафсил тушунтириб,
унга йўл қўймаслик қай тарзда амалга оширилишини
кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога
мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!
Албатта, молу дунё Аллоҳ таолонинг бандаларига
берган улуғ неъматларидан, шу билан бирга, ушбу
дунё ҳаётининг зийнатларидан биридир. Бу ҳақиқатни
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳам таъкидлаган. У Зот
Каҳф сурасида марҳамат қилади:
«Мол-мулк, бола-чақа дунё ҳаётининг зийнатидир.
Боқий қолувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида
савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир» (46-оят).
Ҳа, мол-мулк, бола-чақа бу дунёнинг зийнатидир,
аммо қийматн эмасдир. Маълумки, зийнат ортиқча ҳавас
учун қилинади. Исломда ҳалол-Рок бўлиш шарти
ила зийнатга ҳам изн берилган. Аммо зийнатлар ҳаёт
қадрини ўлчовчи қийматга айлантирилмаган. Зийнатга
зийнат деб қаралган.
Ҳа,
«Мол-мулк, бола-чақа дунё ҳаётининг зийнатидир».
Исломда боқий қолувчи солиҳ амалларгина қиймат
саналади. Ҳар бир инсонга унинг иймони ва яхши амалига
қараб қиймат берилади. Ҳа, фақат
«Боқий қолувчи солиқ амаллар Роббинг ҳузурида
савоб ва умид жиқатидан яхшироқдир».
Дунё қаёти зийнатларининг қиймати йўқдир. Уларга
савоб ҳам берилмайди, уларнинг ортидан бирон нарса
умид ҳам қилиб бўлмайди. Шу билан бирга, бу дунёнинг
зийнати бўлган нарсаларни инсонга Аллоҳ таолонинг
Ўзи зийнатлаб қўйгандир.
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:
«Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўР-тўР
тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан,
экин-тикиндан иборат шақватларнинг муқаббати
чиройли кўрсатилди. Булар дунё қаётининг
матоқидир. Ва Аллоқ - қузурида гўзал қайтар жой
бор Зотдир» (14-оят).
«Шаҳват» сўзи урфда жинсий маънода ишлатиб келинади.
Аслида эса «шаҳват» сўзи «иштаҳа» сўзидан
олинган бўлиб, кўнгил тусашига, хоҳРашига айтилади.
Ушбу ояти каримада одамларнинг кўнглига муҳаббати
зийнатланган, иштаҳалари доим тортиб турадиган нарсалар
ҳақида сўз кетмокда:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
«Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўР-тўР
тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан,
экин-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати
чиройли кўрсатилди».
Мазкур нарсалар рўйхатининг боРшда аёллар турибди.
Эркак кишида аёлга бўлган хоҳиш, истак бошқа зикр
қилинган нарсаларга қараганда кўРроқ ва кучлирокдир.
У ўша бошқа нарсаларни ҳам аёл йўлида сарфлайди.
Кейинаёлидантуғиладиганболаларзикр қилинмоқда.
Ўзини билган ҳар бир инсон учун фарзанди жигарбанд,
кўзининг қорачиғи, дилининг Рораси ҳисобланади.
Сўнгра тўР-тўР тилла ва кумушнинг зикри келмоқда.
Молу дунё шаҳватй ҳам жуда кучли шаҳват. Инсон фақат
моли бўлиРшнигина эмас, балки моли тўР-тўР бўлиРшни
хоҳлайди. Молини кўРайтиришнинг ўзи катта
шаҳватдандир. Шунинг учун ҳам моли кўРлар бойлик
тўРлашга молсизлардан кўра кўРроқ уринаётганларини
кўрамиз. Молга бўлган кучли шаҳватнинг сабаби у
бошқа шаҳватларга ҳам эриштирувчи восита эканидир.
Ундан кейин гўзал отларнинг зикри келмокда. От ўзидамуҳаббатга
сабаб бўлувчи кўРгина сифатларнижамлаган
ҳайвондир. Доимо кишилар яхши отта эга бўлишни
ўзлари учун обрў деб билганлар. (Ҳатто ҳозирги техника
замонида ҳам миллионлаб долларга баҳоланаётган отлар
бор.) Аммо бу ерда умуман, улов маъносида ҳам тушунилади.
Атрофимизга қарасак, биронта уловга эга бўлиш
мақсадида инсон нималар қилаётганини кўрамиз.
Шунингдек, одамларда туя, сигир, қўй каби чорва
ҳайвонлари ва экин-тикинларга ҳам муҳаббат кучли
бўлиб, ушбу нарсаларни ўзига мулк қилишга доимо ҳаракат
қиладилар.
Ояти каримада ушбу нарсаларнинг муҳаббати чиройли
кўрсатилди, дейилмоқца. Демак, бу муҳаббат
инсоннинг асл табиатида бор экан. Бундай ҳолатнинг
бўлиши табиий бир ҳол экан. Модомики ушбу рағбатлар
инсон табиатида бор экан, Аллоҳнинг Ўзи инсонни
шундай яратган экан, бу нарсалар инсон ҳаётини
муҳофаза қилишга, унинг гўзал ва завқли кечишига
хизмат қилмоғи лозим. Шунинг учун Ислом дини
мазкур нарсаларни ҳаром қилган эмас, балки мубоҳ
қилган.
↓ Read more
Исроф screen 1 Исроф screen 2 Исроф screen 3