муборак кун ва кечалар icon

муборак кун ва кечалар

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download муборак кун ва кечалар APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 24.57 MB (25,761,565 bytes)
Developer Islomiy kitoblar
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.kitob.muborak_kun_va_kechalar
OS 4.0 and up

муборак кун ва кечалар APPLICATION description

Бутун самовий китоблар кечаларнинг фазилати
ҳақида тўхталар экан солиҳларни ибодат қилишга чорлайди.
Муҳаққиқлар кечаси қилинадиган ибодатларни
кундузгига нисбатан беш юз даража устун кўрадилар.
Бутун салафи солиҳийн кечаларини бедор ўтказишга
интилганлар. Аллоҳ таолога қурбият тилаган ҳар бир
банда учун кечанинг ўзига хос тажаллисидан файз
олиш заруратга айланган. Китоби каримда келишича,
Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таоло билан сўзлашиши
учун қирқ кеча ибодат қилишга буюрилди. Яъни: «Биз
Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашган эдик. Сўнгра уни
яна ўн (кеча) билан тўлдирдик. Бас, Парвардигорининг
вақти комил к,ирқ кеча бўлди». «Қачонки Мусо ваъдалашган
вақтимизда келиб, Парвардигори унга сўзлагач, у.
«Парвардигорим, менга (лсамолингни) кўрсатгин. Сенга
бир қарай» деди. (Аллоҳ) айтди: «Сен мени ҳаргиз кўролмайсан.
Аммо мана бу тоҳҳа боҳ. Бас, агар у ўрнашган
жойида тура олса, сен ҳам мени кўражаксан». Қачонки
Парвардигори у тоҳҳа кўринган эди, уни майда-майда
ҳилиб таиллади ва Мусо ҳушсиз ҳолда йиҳилди. Узига
келганидан кейин эса деди: Пок Парвардигор, ўзингга
тавба қилдим. Энди мен имон келтиргувчиларнинг аввали-Решқадамиман».
(Аъроф, 142-143, мазмуни)
Оятдан кўринадики, Аллоҳ таолога қурбият тилаган
ва сўзлашиш шарафига муяссар бўлган Мусо алайҳиссаломга
ҳам қирқ кеча муножот ва ибодат қилиш буюрилган.
Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом ҳам мақомларнинг
энг юксаги бўлган мақоми Маҳмудга эришиши
учун Аллоҳ таоло: «Ваминаллайли фатаҳажжат биҳи
з
г
нафилатан лака аса ан йаъбасака Роббука мақоман
маҳмудан», деб марҳамат қилади. Мақоми маҳмуд аввалги-ю
охирги мақомларнинг энгулуғи саналади. Аллоҳ
таоло ҳабибининг ушбу мақомга ноил бўлиши учун
таҳажжуд намозини ўқишга даъват қилмокда.
Яна Муззаммил сурасининг 1-оятида: «Эй (кийимларига)
ўраниб олган зот, кечаси туринг! Фақат озгина
унинг (кечанинг) ярмида (ухлаб ором олинг) ёки (уйқуни
кечанинг) ярмидан ҳам бироз камайтиринг, ёҳуд
унга (бир оз) зиёда қилинг ва Қуръонни тартил билан
яъни (дона-дона қилиб) тиловат қилинг!» - деб марҳамат
қилган ва Муззаммил сурасининг 6-оятида кечаси
бедор бўлиб ибодат қилиш, гарчи жуда оғир бўлса-да,
аслида қурбият ва ихлосга яқин экани уқтирилади.
«Албатта, Сиз учун кундузи узун-тинимсиз машғулот
бордир.
Парвардигорингизнинг номини ёд этинг ва Унга бутунлай
берилиб (чин ихлос билан бандалик қилинг)!»
- деб марҳамат қилиб, кечанинг фазилатини кўрсатади.
Шу суранинг 19-оятида ушбу оятларнинг бир эслатма
экани айтилиб, ким хохдаса бу оятдан ибрат олиб
Парвардигорига йўл тутади, дейилади. Кўринадики,
инсонлар холис банда бўлиши учун холис амал қилишни
хохдасалар, албатта, кечаси уйғоқ ҳолда ибодатда
қоим бўладилар.
Аллоҳ таоло уммати учун оғир бўлгани сабабли улардан
бу ишни афв этди. Муззаммил сурасининг 20-оятида
марҳамат ҳилинади: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом),
албатта, Парвордигорингиз Сиз ва Сиз билан бирга бўлган
кишилардан иборат тоифа кечанинг ундан иккисидан
озроғида, унинг ярмида ва учдан бирида (бедор бўлиб,
намозда) туришларингизни билур. Кеча ва кундузни Аллоҳ
белгилар. У Зот саноғига ета олмасликларингизни
билиб, сизларга ҳайта енгиллик берди. Энди (кечалари
намозларингизда) Қуръондан муяссар бўлган миқдорда
ўқийверинглар. У Зот сизларнинг орангизда беморлар
бўлишини, боилқалар Аллоҳнинг фазл-марҳаматидан истаб
Ер юзида сафар қилишларини ва яна бошқалар эса
Аллоҳ Йўлида жангга чиқиб кетишларини билди. Бас, муяссар
бўлган миқдорда ўқийверинглар»
↓ Read more
муборак кун ва кечалар screen 1 муборак кун ва кечалар screen 2 муборак кун ва кечалар screen 3