Мусулмонинг дин китоби icon

Мусулмонинг дин китоби

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Мусулмонинг дин китоби APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 22.58 MB (23,680,797 bytes)
Developer Islomiy kitoblar
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.kitob.musulmoning_din_kitobi
OS 4.0 and up

Мусулмонинг дин китоби APPLICATION description

Суюкли болалар!
Аллоҳга шукурки, унинг инояти билан мустақиллигимизни
қўлга киритиб, диний ва миллий қадриятларимизга
эга бўлдик. Энди сизлар юртингиз ва халқингиз
учун фидойи, улуғ ота-боболарингизга муносиб фарзанд
бўлишингиз керак. Бу борада эса сизларда кенг имкониятлар
бор... Зеро, яқин ўтмишга назар ташласак, уларни
динидан, тарихидан, асл маданиятидан ва илмий манбаларидан
чалғитдилар. Бу чалғитиш эса, фожиавий оқибатларга
олиб келди: масжид-мадрасалар ёРилди, динимиз
бидъат-хурофотларга қориштириб ташланди, сохта
авлиё, иримчилар, фолбинлар, алдамчилар, хуллас, Аллоҳдан
қўрқмайдиган диёнатсизлар кўРайиб кетди.
Бугунги кунда айрим ёшларнинг турли хил оқимларга
кириб кетиши, мутаассиблик, жоҳиллик каби иллатларнинг
манбаи ҳам айни илмсизлик, маърифатсизлик
ва эътиқодсизликдандир. Ҳазрати Райғамбаримиз Муҳаммад
алайҳиссалом, дин деб дунёни, дунё деб динни
унутиб қўймасликни таъкидлаб ўтганлар. Шу боис, сизлар
диний ва дунёвий илмларни Рухта эгаллашга тиришинг.
Ҳар бир илм соҳасини ўқиганда мушоҳада ва тафаккур
қилишга ҳаракат қилинг. Агар жиддий мулоҳаза қилсангиз,
ҳар қандай дунёвий илм соҳаси диний илм, диний
тасаввур билан чамбарчас боғлиқлигини ҳис этасиз...
Сизлар ҳар иккала илм соҳасини қанчалик Рухта эгаллашга
киришсангиз Аллоҳга бўлган ишончингиз ҳам шунчалик
ортиб бораверади. Еру осмон, ўсимликлар, ҳайвонлар
ва инсонлар, хуллас барча мавжудотни Аллоҳ яратганига,
маълум бир ўлчов, тартиб ва ҳикмат асосида йўқдан
бор қилганига амин бўласиз, Унга имон келтирасиз. Президентимизнинг
«...Биз фарзандларимизни дунёвий
билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўРлаган
ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари,
Яссавий ҳикматлари асосида тарбияламоқдамиз»,
дейишлари ҳам бежиз эмас.
«Чун бихонди ҳикмати юнониён, Ҳикмати имониёнро
ҳам бихон.
Яъни, «юнонлилар ҳикматини ўрганибсан, имонлилар
ҳикматини ҳам ўрган», дейди Жалолиддин Румий.
Ёки фақат диний илмлар ўқиган кишиларнинг баъзи масалалар
хусусида тор ва маҳдуд фикр юритаётганликларига
гувоҳ бўламиз. Азиз болажонлар!
Демак яхши олим ва комил инсон бўлиш учун дунёвий
илмлар билан бирга имон-эътиқод, Роклик, ҳалоллик,
диёнат, ҳаётий муаммо, ташвишлар билан узвий боғлиқ
бўлган дин илмини ҳам ўрганишингиз зарур. Фойдали
илмларни ўқисангиз икки дунё саодатига эришасиз,
юртингиз ва халқингизга кўРроқ нафингиз тегади.
Севимли Райғамбаримиз ҳам: «Одамларнинг яхшиси,
одамларга фойдаси кўРроқтегадиганидир», деганлар.
Жаҳолат ва нодонлик ҳар қайси даврда қораланган.
XI асрлардаёқ Аҳмад Яссавий бобомиз: «Дуо қилинг нодонларнинг
юзин кўрмай», деб зорланган эдилар. Халқимиз
ҳам: «Нодон дўстдан доно душман яхши», деб бежиз
айтмайди.
Бугун XXI асрга қадам кўймоқдамиз. Асримиз соат
сайин тараққиёт ва ривожланишда. Миллатимизнинг
ривожланиши сизларга боғлиқ экан, динингизни ҳам ўр-
ганинг. Унга амал қилинг. Чунки ота-боболаримиз мусулмон
ўтганлар, сизлар мусулмон фарзандларисиз. Ўтмиш
маданиятимиз, қадриятларимиз шу дин билан чамбарчас
боғлиқ. Бугунги кунда ҳаётнинг турли жабҳасида фаолият
олиб бориш учун лоақал диннинг зарурий жиҳатларини
ўрганиш лозимлигини унутманг. Қўлингиздаги
китоб Қуръон ва Ҳадис асосида Имом Аъзам мазҳабига
мувофиқ сиз азиз болажонларга атаб ёзилган. Унда
муқаддас Ислом динимизнинг асослари, тавсиялари,
кўрсатмалари ва моҳияти содда тил ва услубда баён қилиб
берилган. Уни ўқиб ва уқиб амал қилсангиз, иншааллоҳ
икки дунё саодатига мушарраф бўласиз деган умиддаман.
↓ Read more
Мусулмонинг дин китоби screen 1 Мусулмонинг дин китоби screen 2 Мусулмонинг дин китоби screen 3