Тавба китоби icon

Тавба китоби

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Тавба китоби APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 27.04 MB (28,354,333 bytes)
Developer Islomiy kitoblar
Category Apps, Kitob va qo‘llanmalar
Package Name com.kitob.tavba_kitobi
OS 4.0 va undan yuqori

Тавба китоби APPLICATION description

Жамики махлуқоти ичра инсонни мукаррам
этиб яратган, инсонлар ичида бизни мусулмонлар
жумласидан қилган Оллоҳ таолога
ҳамдлар бўлсйн!
Инсонни жаҳолатдан маърифатга, зулмдан
адолатга, ҳалокатдан нажотга бошлаган ҳидоят
элчиси Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга
дуруд ва саловотлар айтамиз.
«Одам фарзандларининг барчаси кўР хато
қилгувчидир. Хато қилгувчиларнинг яхшиси
тавба қилувчиларидир» - деб марҳамат қилади
сўзлагувчиларининг энг ростгўйи Расулуллоҳ
саллоллоҳу алайҳи васаллам.
Демак, хато қилиш, адашиш бандага хос
табиат. Ундан қочиб қутилишнинг иложи йўқ.
Мавлоно Жалолиддин Румий айтганларидек:
Зиндаги омад баройи бандаги,
Зиндаги бебандаги илармандаги.
Яъни:
«Тириклик шубҳасиз бандаликдур,
Бандаликсиз тириклик шармандаликдур»
Дарҳақиқат, банда борки, гуноҳдан холи
эмас, муҳими содир этилган хатони тан олиш,
уни ўз вақгида тузатиш. Бу иш эса, фақат тавба
билангина амалга ошади. Зеро, Қуръони
Каримда зикр этилган мавзуларнинг барчаси
жиддий эътиборга молик мавзулардир. «Тавба»
айнан шундай марказий мавзулардан бири десак,
янглишмаймиз.
Бинобарин, Оллоҳ Расулининг биз умматларга
кўрсатган йўли ҳам тавба йўлидир. Ҳидоят
тавба йўлидан бошланади. Пайғамбаримиз
Азиз китобхон! Сўзимнинг сўнгида барчамизга
тегишли бир савол бермоқчиман:
«Устозлар тавба сабоғидан дарс беришга шай,
тайёрмисиз?!»
Мана Имом Ғаззолий шогирдларига қандай
насихдт қилади: «Эй илм толиби! Доимо Оллоҳ
ёди билан бўл. Агар Оллоҳ ёди билан бўлмасанг,
нафсинг илгидасан. Ёхуд сен муҳим санаётган
фаҳминг, илминг, ёдинг, тобе бўлаётган имоминг,
ҳар нарсадан устун қўяётган соғлигинг
ёки шунга ўхшаш бошқа нарсалар сени бошқаражак.
Агар амалинг Оллоҳ учун бўлмаса, илминг
ҳам Оллоҳдан ўзгаси учундир...
Маънолар иборалардан қамровлироқ,
қалблар таълиф қилинган китоблардан кенгроқдир.
Илм изоҳга муҳгож. Қалб назарини энг
чекка нуқталарга қарат. Шунда мақсад эшиги
очилади. Уни дарҳол «тўғри» дейишдан сақлан.
«Нотўғри» деб ҳукм чиқаришга ҳам шошилма.
Назаринг яхшмлангани сайин, чигалларинг
ечилади, маънолар ойдинлашади. Кимда яхшилик
ва ёмонликни омухта кўрсанг, яхшилигини
ёйиб, ёмонлигининг узрли томонларини
қидир. Иши фақат ифлос жойларга қўниш
бўлган Рашшадек бўлма. Бировни хатода,жаҳолатда
айблашга ошиқма. Балки бунинг ҳикмати
кейинроқ очилар, балки ҳозир сен уни сезмаётгандирсан...»
↓ Read more
Тавба китоби screen 1 Тавба китоби screen 2 Тавба китоби screen 3