Туркий табобат илмлари icon

Туркий табобат илмлари

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Туркий табобат илмлари APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 25.66 MB (26,903,589 bytes)
Developer O'zbek tibbiyoti kitobi
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.uz.tabobatlar.turkiy.tabobat.ilmlari
OS 4.0 and up

Туркий табобат илмлари APPLICATION description

“Қиссаси Рабғузий” асарида келтирилишича, Сарандиб
(Цейлон) водийсига тушган Момо Ҳаввонинг кўз ёшларидан
Аллоҳ таоло турли хил шифобахш гиёҳлар ундирган экан,
Шунингучун бўлса керакҳозирда ҳамтоғ ён бағирларию, кенг
ўтлоқзорларда ўзинингшифобахшлиги билан инсон вужуди-
га фойдалар етказувчи гиёҳлар унади ва улардан халқ табо-
бати йўлида табиблар фойдаланишади. Шунингдек, бошқа
бир ривоятда ҳазрати Марям ҳазрат Исо (а.с.)га ҳомиладор
бўлган Райтда, эл маломатидан қочиб қавмидан четга чиқиб
кетганлиги, ҳолдан тойганида эса бир дарахтнинг барглари-
ни чайнаб (чой дарахтининг кашф бўлишини шу ривоятга
боғлашади) кучга кирганлиги ҳақидаги маълумотлар келти-
риладики, бу ҳам бутун ер юзи бўйлаб турли хил шифобахш
дарахт ва ўсимликлар тарқалганлигиданҳамда қадимдан та-
бобатнингюқори даражада баҳоланганидандалолатдир.
Серқуёш ўлка ҳисобланган Ўзбекистонни ҳам бекор-
га жаннатмакон ўлка дейишмайди. Зеро, унинг тоғу
боғларида, водию яйловларида, воҳаю биёбонларида, қиру
адирларида ўсадиган ҳар бир гиёҳ, ўт-ўсимлик, меваю саб-
завот - барча-барчаси ўзининг шифобахшлигию, инсон ву-
жудига фойдали жиҳатлари билан маъруфу машҳур.
Маълумки, коинот ва инсоният олами бу бутун борлиқни
ташкил этувчи ва бир-бирини тўлдирувчи яхлит бир
оламдир. Ана шу оламда шарафланган инсонга деярли
барча нарсалар - ўсимлик дунёсию, ҳайвонот олами ўзи-
нинг неъматлари билан хизмат қилиши азалдан белгилаб
қўйилган тақдирдир.Шундай экан, биз тановвул қиладиган
ҳар бир гиёҳу гўшт, меваю сабзавот таркибида вужуди-
мизга фойдали бўлган дармондорилар мавжуд. Буни эса
дақиқназар инсонлар - табиблар билишган ва шулар воси-
таси кишиларни даволашган.
Табобат, тиббиёт инсон ҳаёти учун энг зарур бўлган
соҳалардан биридир. Қадимдан табобатга ҳар бир ин-
сон муҳтож бўлганлиги сабаб ота-боболаримиз бу илмни
муҳаддас санаб, табибларни энг олий тоифадаги кишилар
қаторига қўйишган. Дарҳақиқат бу тоифа одамларнинг
маслаҳату муолажалари инсон учун энг зарур бўлган неъ-
мат - соғлиқни асраб-авайлашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Шундай экан табибларнинг маслаҳатли фикрлари, муола-
жалари, тўғри маслаҳатлари, гиёҳлар, мева ва сабзавотлар,
ҳайвонот олами ҳақидаги рисолалар олдиндан қадрланиб
келинган асарлар ҳисобланади. Зеро уларга кишиларга
фойдали маслаҳатлар жамланган ва шу орқали баъзилар ўз
соғлиғини тиклаб олиш имкониятига ҳам эга бўлишган.
Худдишукабиушбутайёрланган рисола ҳамўзинингфой-
дали томонлари билан инсонларга катта манфаат етказса
ажаб эмас. Табобатга оид китоб иккита манба асосида (Ни-
доийнинг “Манофеъ ун-нос” асари ва муаллифи номаълум
“Туркий тибнома”лар) тайёрланган бу китобда шифобахш
гиёҳлар, ўсимликлар, сабзавотлар ва ҳайвонларнинг ман-
фаатлари ва уларнинг қайси дардга даво бўлишлари мукам-
мал баён қилиб берилган.
Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб,
унда келтирилган кўРгина гиёҳларнинг шифобахшлиги
тўғрисида шарқшунос олимлар Маҳмуд Ҳасаний, Сурайё
Каримоваларнинг махсус илмий ишлари ва табобатга оид
китобларида,шунингдек,кейинги Райтларда нашрга тайёр-
ланган Неъматилла Убайдулла ўғли, Холназар Ўролов, Хай-
риддин Ёқубов, Миродил Мирёқубов каби табиб ва тиббиёт
соҳаси ихлосмандлари китобларида қайд қилиб ўтилган.
Ушбу рисоладаги муҳим маълумотлар аввалги нашр эти-
лган китоблардаги маълумотларни янада тўлдириб, инсон
вужудига фойда келтирувчи жиҳатлари билан китобхон-
ларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
↓ Read more
Туркий табобат илмлари screen 1 Туркий табобат илмлари screen 2