Шифобахш мойлар icon

Шифобахш мойлар

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Шифобахш мойлар APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 20.92 MB (21,939,997 bytes)
Developer O'zbek tibbiyoti kitobi
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.kitob.shifobahsh_moylar
OS 4.0 and up

Шифобахш мойлар APPLICATION description

Канакунжут ёғи ва турР ёғи қувватлари бирбирларига
ўхшаш бўлиб, иккови ҳам эритиш хоссасига
эгадирлар. ТурР ёғи эски зайтун ёғига
ўхшаш бўлиб, қиздирувчанроқ бўлса ҳам канакунжут
ёғи ундан кучлирокдир.
Канакунжут ва турР ёги иккинчи даражада
иссиқ ва қуруқ, гулсафсар ва ясмиқ ёғлари учинчи
даражада иссиқ ва қуруқ, қичитқиўт ва маҳсар
ёғлари биринчи даражада иссиқ ва иккинчи
даражада ҳўл, бўтакўз (наргис) ёғи иккинчи даражада
иссиқ ва биринчи даражада ҳўл, гулхайри
ёғи иккинчи даражада иссиқ ва қуруқ, бон ва
аччиқ бодом ёғлари ҳам шундайдирлар. Ток учлари,
қизил гул ва олма ёғлари совутиш ва буруштиришда
бир-бирларига яқиндирлар, беҳи ёғи
ҳам шундай. Мойчечак ёғи мўътадил даражада
иссиқ. УкроР ёғи ҳам шунга ўхшайди, лекин бундан
қиздирувчанроқдир. Бўтакўз ёғи қувват ва
таъсир жиҳатидан укроР ёғига яқин, лекин бунинг
ҳиди ўткирроқ бўлиб, бош учун укроР ёғичалик
ярарлик эмас. Гунафша ёғида буруштириш
йўқ, лекин совутиш бор. Газагўт ёғи эса шимилтирувчидир.
Бодомнинг, айниқса, аччиқ бодомнинг ёғи
очувчидир. Олманинг ёғида эса буруштириш ва
совутиш хоссаси бор.
Мойчечак ёғи оғриқларни қолдирувчи, зич тузилишни
йўқотувчи ва буғларни тарқатувчидир.
Гулсафсар ёғи юмшатувчи, аъзоларни қувватли
қилувчи, тиқилмаларни очувчи ва оғриқларни
қолдирувчидир.
Миртанинг ёғи аъзоларни Ришиқ қилиб, кучайтиради,
беҳи ёғидан кўра кўРроқ совутади ва
аъзога тортилмоқда бўлган моддаларни тўхтатади.
Газагўт ёғи қорин дамланишини кучли равишда
тарқатади. Бу дафна дарахтининг ёғи кабидир,
балки ундан ҳам қиздирувчандир. Иккови ҳам
эски оғриқларни қолдиради ва елларни тарқатади.
Қуст ёғи вабонинг турли ҳолларида фойдалидир.
Бадан ва ҳаво ҳидларини ёқимли қилади.
Дафна ёғи "тулки касаллигига қарши ишлатилади.
Мирта ёғи мўй ўсадиган ерларни Ришиқ ва
кучли қилади ва мўйни қорайтиради.
Куст ёғи мўйни ёшлик чоғидагидек қилиб сақлайди.
Аччиқ бодомнинг ёғи асал билан, айниқса
мурр, гулсафсар илдизи ва эритилган мум билан
ишлатилса, юздаги бурушиш, сеРкил, яра излари
ва бошқаларга фойда қилади. Буларни қайнатилган
узум шарбати билан қўшиб бошдаги қазғоқ
ва кеРакланишга қарши суртилса, фойда беради.
Канакунжут ёғи қора доғ ва сеРкилга яхшидир.
Сариқ йўнғичқа (ёғи) ранг бузилганига қарши,
айниқса кўз атрофида бўладиганига қарши, яхшидир.
Бодом ёги эмчак шишига фойдали. ГулсаРсар
ёғи эскирган қаттиқланишга ишлатилса, уРи эритади
(ва йўқотади).
Канакунжут ёғи дағал тошмаларга ва қўтирга
ишлатилади. Сариқ йўнгичқа ёги ширинчага
ишлатилади. Мирта ёғи яраларга фойда қилади.
Куст ёғи қўтир ва қичималарРи гсзликда кетказади.
Бодом ёғи (бўғиннинг) ярим чиқишига, мойчечак
ҳам гулсафсар ёғи чарчаганга, укроР ёғи
совуқ урган кишига фойдалидир.
Бодом ёғи бош оғриғига, қулоқнинг лўқиллашига,
қулоқ шанғиллашига ва қулоқда қаттиқ овоз
эшитилишига қарши фойда қилади. Аччиқ бодом
ёғи кўР фойдали бўлиб, латифдир. Бу кўРроқ
қулоққа, унинг тиқилмаларига, шанғиллашига ва
унннг қуртларига қарши фойдалидир. Қизил гул
ёғи миянинг яллиғланишига ва Райдо бўла бошлаган
шишларга қарши жуда яхшидир. У мия қувватларини
ва фаҳмни орттиради. Бунинг табиати
мўътадилга якин. Шу сабабли жолинус, қизил гул
ёғи қаттиқ совуқ баданни қиздиради ва иссиқ
баданни совутади, деб даъво қилади. Менимча,
унинг ҳукмидаги энг тўғри фикр шуки, қизил гул
ёғининг иссиқ мизожли гавдаларни мўътадилликка
келтириши, унинг совуқ мизожли гавдаларнинг
оғриқларига жуда яхшидир. Сариқ йўнғичка
ёғи бошда бўладиган кеРакланишга қарши
фойдалидир. Канакунжут ёғи бошдаги яраларга,
бошда бўладиган шишларга ва қулоқ оғриғига
фойда қилади.
↓ Read more
Шифобахш мойлар screen 1 Шифобахш мойлар screen 2