Ҳазрат-и Навойийнинг маънавий олами icon

Ҳазрат-и Навойийнинг маънавий олами

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Ҳазрат-и Навойийнинг маънавий олами APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 27.14 MB (28,456,733 bytes)
Developer Islomiy kitoblar
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.kitob.hazrati_navoyining_manaviy_olami
OS 4.0 and up

Ҳазрат-и Навойийнинг маънавий олами APPLICATION description

Тарих тақозоси билан Совет имРерияси қулаб, унинг
таркибида бўлган миллатларга истиқлол йўли очилди. Бу
ижтимоий қазо жараёни бўлиб, уни айрим шахс ва гурухдар
тўхтатолмайдилар. Бошқа жумхуриятлар қатори Ўзбекистон
ҳам ўз аҳолисининг ният ва амалига яраша истиқлолдан
баҳраманд бўлди. Истиқлолнинг камоли кўР жиҳатдан тил
истиқлолига боғлиқ. Чунки тил жамият ва ҳар бир шахс
ҳаётининг ҳамма жиҳатини қамрайди.
Инсон коинотнинг жуда кичкина, лекин энг мураккаб,
энг мукаммал ва энг афзал мавжуди. Унинг мураккаблиги
шундаки, оламдаги ҳеч бир нарса тузилиш, тартиб ва ишда
инсончалик эмас. Мукаммаллиги шундаки, унинг жисмида
бирор етишмаган муча йўқ ва унинг қўлидан келмаган иш
йўқ. У жуда кўР куч талаб қиладиган ишларни қурол ясаб
осонгина бажаришга қодир. Инсоннинг мана шу
мукаммаллиги ҳамда нутқи ва ақли уни бутун маҳлуқотдан
мумтоз айлаган. Башар ахди қурол ишлата билиш туфайли
табиий олам билан чекланиб қолмай ўзига маданий муҳит
яратди ва бу билан тўхтовсиз ривож йўлини тоРди. Ўзга
жондорларда, улар қурол ишлата олмагани учун, тараққиёт
йўқ ва улар табиий имкон даражасидан ташқари чиқа
олмайдилар. Шу ўринда масаланинг нозик бир томонига
ўқувчиларимизнинг4 диққатини жалб этишим керак. Ўзга
кишиларнинг ҳунари, санъати билан яратилган маданий
маҳсулотдан тўлиқ фойдаланиш кишининг инсоний
даражасини белгилашда мезон бўлолмайди. Ясовчи,
яратувчининг инсонийлиги ҳунарсиз истеъмолчига нисбатан
юқорироқ бўлади. Бугина эмас, инсонийликнинг бундан ҳам
юксакроқ жиҳати бор. Бу кишининг маънавий жиҳатидир,
маънавият ҳар бир кишининг ўзининг ва бутун жамиятнинг
равнақи учун муҳимдир.
Тилнинг беқиёс аҳамияти шундаки, унда бутун табиий ва
маънавий оламлар акс этади ва ҳар бир киши тил воситаси
билан бу оламларни ўрганиб уларнинг ҳақиқатини англайди,
ўзининг кимлигини ва тараққиёт доирасидаги бошланғич ва
охирги нуқтани кўз олдига келтиради. Бу унда олий мақсадга
эришиш иштиёқини туғдиради ва олий мақсад уни эзгу
амалларга бошлайди. Эзгу амал унинг ўзига абадий саодат,
элга осойишталик ва фаровонлик келтиради.
Узбекнинг асосий табиий билими маданий имконияти ва
маънавий бойлигини йўқотиш мақсадида эски ўзбек тили
деган ном берилган, аслида туркий деб аталган мумтоз ўзбек
тилида акс этган. Шу тилда ёзилган улкан ва бебаҳо
мероснинг минг йиллиги араб ёзувига асосланган турк хатида
битилган. Совет даврида бу хатнинг таълимдан олиб
ташланиши ялРи миллий саводсизликни келтириб чиқарди.
Мустақил ижод соҳиби бўлмиш халқ миллий қадриятлардан
ажралиб тақлидчилик йўлига ўтди. Нима учун бугун
олимларимиз, жумладан қаламкашларимиз- маърузани ҳам
дарсни ҳам, ваъзни ҳам хутбани ҳам маъруза демоқда, нима
учун жирни ҳам, мойни ҳам, ёғни ҳам ёғ демоқца, нима учун
буртуқол (оранж)ни аРилсин, йусуфийни мандарин, сарвни
киРарис, нахлни Ралма, баранғни картошка, кўзбарани
Ретрушка, Решбайни фучер битими демокда. Чунки миллий
саводдан маҳрум қилинганликлари учун меросдан фойдалана
олмайдилар.
Бинобарин мактаб ва ўзга таълим юртларида араб-турк
ёзувини ўқитишни сусайтириш эмас кучайтириш ниҳоятда
зарурдир. Ўзбек тилининг совет лаҳжаси билан чекланган
аҳоли жумҳуриятнинг истиқлоли ва равнақини таъминлай
олмайди, ўзининг ватансеварлик ва миллатРарварлик бурчини
ўтай олмайди. Мазкур ёзув ф
зарарли маҳсулотлар кириб келмокда. Шарқ таълиму
тарбиясидан ҳосил бўладиган фазилатлардан маҳрум
ёшларнинг телекўрсатувлар таъсирида турли ножўя
ҳаракатларга, ҳатто жиноятга мойил бўлишлари жамият
келажаги учун ўта хатарли ҳодисадир. Бунинг олдини
оладиган амалларнинг энг муҳими диний тарбияни йўлга
қўйиб мумтоз адабиёт таълимини боғча ва бошланғич
мактабдан бошлаб юқори савияда амалга оширмокдир. Бу
ишга Навойийдан муносиброқ азиз зот жаҳонда йўқ.
Ушбу рисола мазкур эҳтиёж талаби ва маънавий
меросимиз муҳиби Юсуф Музаффарнинг даъвати билан
таълиф қилинди.
↓ Read more
Ҳазрат-и Навойийнинг маънавий олами screen 1 Ҳазрат-и Навойийнинг маънавий олами screen 2 Ҳазрат-и Навойийнинг маънавий олами screen 3