Ҳасад ва ҳавас icon

Ҳасад ва ҳавас

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Ҳасад ва ҳавас APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 24.13 MB (25,306,909 bytes)
Developer Islomiy kitoblar
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.kitob.hasad_va_havas
OS 4.0 and up

Ҳасад ва ҳавас APPLICATION description

Ҳасад тубан феълий хасталикдир. Уни цалбий, маънавий
зарар келтирувчи ижтимоий касаллик деб ҳам аташади, назаримда
қалбларга жароҳат етказувчи руҳий касаллик деб аташ
ўринлироқ бўлса керак. Чунки у луғавий мазмунга кўра “арчиш”,
"силиш” маъноларини беради, яъни қалб оромини “силади”,
“арчийди”. Инеъкоси ақлан ва фикран заифлик бўлиб, ҳасад
қилувчини тубанлик сари бошлайди. Руҳониятидаги бузилиш
сабабидан кўзи ҳақиқатни кўришдан, қулоғи эшитишдан-, оғзи
яхшиликни гаРиришдан тўсилади.
У шунинг учун ҳам руҳий хасталикки, ҳасадчини телбага
айлантиради, тафаккурсиз жинни куйига солади. Фарқу фаросатдан
узоқлаштириб, айбу уятдан мосуво айлайди. “Мен “ гирифторлиги
жазава қўзғаб, қандай қилиб, нима қилиб бўлмасин
озор етказиш йўлини ахтаради, ўзини ҳар қандай ҳолатда ҳақ
деб билади. Ўзидан афзални кўрди дегунча бир баҳона ахтариб
айб излашга, нуқсон тоРишга, ёмон отлиғ қилишга ҳаракатда
бўлади. Оқибатини жанжал ва нифоққа етишидан оромланади.
“БоРлаганини" оламга достон айлаб, ўзини доно ва уддабуро
кўрсатади. Бадгумонлик аламидаги ҳадигу шубҳаларидан кимларгадир
кимларни фош этади. Ўз майлида жосусга, сотқинга
айланиб, қилмишларини гоҳ Ринҳона, гоҳ ошкора намоён этади.
Ҳасад - дард. У кўролмаслик, ичи қоралик негзида кундан
кун оғирлашиб боради. Ғаразли нигоҳ, фикр, гумон, шубҳа
вужудни кемиради. Инсоф ва ҳазарни униттиради. Оқибатда,
тубанликнинг барча сўқмоқларига бошлаб, жоҳил ва нодонга
айлантиради. Бу иллатнинг боши, кўролмасликдан, ғийбатдан
бошланади. Афсуслар бўлсинки, ҳасад хасталиги цондош-у
жондошлар, цардошлар, машҳурлар, касбдошлар, тенгдошлар,
қўшни-ю сафдошлар ўртасида кўРроқ учрайди, ҳатто
ундан Райғамбарлар зоту зурриёдлари, шоҳ-у гадо-бирор зот
хавфсиз эмас.
Ҳасаднинг таърифи кўР, аммо оммавий тушунчадаги ҳасадгўй
ҳақидаги таъриф маъносини очиб беради. Ҳасадгўй
кимгадир насиб этган бахтга, омадга, давлатга, талантга, ҳаётга
эришолмай, аламидан ичи куйган кимсадир. Хуллас, "гадонинг
душмани гадо бўлади, Родшоҳнинг душмани Родшоҳ” деб
бекорга айтилмаган. Шундайлардан Тангринингўзи асрасин!
Инсон азиз ва мукаррам қилиб яратилган. Ҳали кўз очмаган
бир гўдак эканлигидан бошлаб меҳр билан сийланиб, теварак
атрофига ота ва она ҳамда уларнинг жамоатидан бўлган қавму
қариндошлар билан қуршалган. Тенгқуридан дўст, манзил маконидан
яқин, касб-у коридан устоз-у шогирд тоРиши учун имкониятлар
берилган. Буларни англаш, тушуниш ва идрок этиш
учун ҳамда улар сабабидан Рокиза, бахтли яшаш учун ақл-у тафаккур
ато этилган. Ҳар кимки бу улуғ неъматлардан бобаҳрадир
ҳаёти гўзал ва ҳавас чаманидадир, кимики мосуво эса, турмуши
ҳасрат ва қилмиши ҳасаддир.
Аслида ҳеч бир кимса ўзини ҳасадчи деб билмайди, энг
ачинарлиси ҳасадчи ҳамиша ҳақлигини исбот этиш учун шай
бўлади. Ҳеч қачон нуқсонинитан олмайди, билатуриб ўсмирлик
қилади. Феъли сабабидан жазоланса ёки изза қилинса, аюҳаннос
солиб ўзини жабрланган билади. Тоифасидагилар билан
уюшиб, мараз ва ғаразни кўРчитади. Хуллас, 6у иллат асрлар
оша ўз ҳолича қолаётир, нега?!
Ушбу китобимиз шу мавзу ва савол доирасида бўлиб, ниятимиз
мўътабар манбалар: Қуръони карим, Ҳадисларга таянган
ҳолда халқимизнинг бой тарихий, бадиий, маънавий меросларига
мурожаат этиб, уларда ифода тоРган ҳақиқатлар воситаси4
I
да ҳасад ва ҳасадгўйдан огоҳлантириш ҳамда улардан сақланишнинг
диний ва дунёвий жиҳатларини эсга солиш. Бинобарин,
ҳасадни даволайдиган дориси йўқ, аммо инсонда ақлу
фаросат бор. Ўзини инсоний фаросат билан таниган шахс бу
бадбахтликдан ҳазар қилади! Шу ниятда тарихий-бадиий бисотимизнинг
энг сара билинган, кўРчиликка манзур ва мақбул
наъмуналаридан лавҳалар танлаб, (Интернет сайтларидан
фойдаланиб) батафсил-роқ келтирдик.
Зора иншоларимиз бу йўлда бир манфаатли бўлса!
↓ Read more
Ҳасад ва ҳавас screen 1 Ҳасад ва ҳавас screen 2 Ҳасад ва ҳавас screen 3