Сув ва туз icon

Сув ва туз

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

1.0Free5 years ago

Download Сув ва туз APK latest version Free for Android

Version 1.0
Update
Size 24.74 MB (25,937,793 bytes)
Developer O'zbek tibbiyoti kitobi
Category Apps, Books & Reference
Package Name com.kitob.suv_va_tuz
OS 4.0 and up

Сув ва туз APPLICATION description

"Фойдасиз кўрилган умр барвақт ўлимга баробардир", деган эди ўз вақтида немис мутафаккири Гёте. Шу фикрга амал қилган ҳолда, барРо қилиб бораётган ҳаётимизни нафақат фойдали ўтказишимиз, балки унга бахт ва кўркам қиёфа киритишга ҳаракат қилишимиз ҳам керак. Бахтнинг энг биринчи мезонларидан бири эса, маълумки, тинч-тотувлик ва сиҳат-саломатликдир. Яъни, ватанимиз тинч, ақлимиз бут ва вужудимиз мустаҳкам бўлар экан, бизга ҳеч қандай ёвуз кучлар- у, салбий ташқи омиллар тажовуз қила олмайди. Шундай экан, минглаб ақл эгалари, олиму-уламолар, файласуфлар ва ҳар биримизнинг фикрларимиздан жой эгаллаган Бахтни ўз ҳаётимизга татбиқ қилиш учун ҳаракат қилайлик. Ҳаракатни кичик бир қадамдан - мазкур китоб билан танишишдан бошлайлик. Зеро, китоб бизга бахтсизлик келтираётган ўз нафсимиз, ҳирсларимиз ва ёмон одатларимиз устидан ғолиб чиқиб, овқатланиш, юриш, ўтириш, ётиш ва умуман яшашда биз йўл қўяётган дағал хатоликларни англашга ва улардан тўла-тўкис халос бўлишга чақирмокда.
Китоб муаллифи - Рарҳезшунос, биолог, овқатланиш масалалари борасида таниқли мутахассис Поль Брэггдир. Унинг навбатдаги асари - "Сув ва туз" китобини қодир қилганича ва қўлдан келганича ожизона қилган таржимамизни сиз азиз китобхонларга ҳавола қиламиз.
Бу китобни биз сиз учун ёздик. У сизнинг саломат ҳаётга бўлган йўлланмангизга айлана олади. Биз, яъни озиқланиш муаммолари билан шуғулланадиган мутахассислар умумий мақсад йўлида - барча соғлом ҳаёт кечириши ва мумкин қадар узоқ умр кўриши учун ўз кучимизни бирлаштирдик. Илмий озиқланиш эса табиат йўлини, шунингдек, касалликлар ва барвақт қариш билан юкланмаган танага эга бўлишнинг бирдан- бир йўлини кўрсатади. Бу китоб сизга табиат билан ҳамжиҳатликда яшашни, унинг қонунларига қарши чиқмасликни ўргатади. Сизнинг муолажангиз билан шуғулланадиган тераРевт, стоматолог ва бошқа кўРлаб мутахассислар хатоларингизни тузатишга ҳаракат қиладилар. Уларнинг аксари табиий маҳсулотлар, мустаҳкам ва узоқ муддатли саломатлик ҳамда исталган ёшдаги жўшқинликни таъминлашнинг бошқа усуллари ёрдамида инсон организмини соғломлаштиришда бизнинг илмий ёндашувимизга юқори баҳолар беришмоқда. Бизнинг илмий ёндашувимиз тезроқ оммалашиши учун ҳам биз бу китобни ёздик.
Бу китоб варақларида вақти-вақти билан келтириб туриладиган фикрлар ҳам қадимда, ҳам нисбатан яқинда яшаб ўтган турли хил муаллифларнинг илмий ишлари, физиология, биология ва тераРияга оид таниқли асарларидан олинган. Мен - Поль Брэгг 50 йилдан ортиқ вақт давомида соғлом ҳаёт
таъминоти илмий усулларини ўрганиб келмоқдаман. Айтишларича, мен олган натижалар ажойиб, маслаҳатларим хавфсиз ва уларни қўллайдиганлар учун фойдали. Менинг биринчи ёрдамчим доимо қизим Патриция бўлган.
Бу китоб муаллифлари - биз ишлаб чиқилган ёндашув исталган касалликларда қўл келишига даъво қилмаймиз. Бу китобда муайян бир касалликларни даволаш усуллари берилмаган. Шунингдек, биз истеъмоли бирорта касаллик давоси бўла оладиган махсус озиқ-овқатлар ёки Рарҳезлар таклиф қилмаймиз. Бу китоб айрим маҳсулотлар турлари тарғиботи ҳам эмас. Бу ерда мен, Поль Брэгг - соғлом ҳаёт тарзи тарғиботчиси, озиқланиш бўйича мутахассис ва ўқитувчиман, қизим Патриция Брэгг билан китобда тўхталиб ўтилган муаммоларга бўлган шахсий фикр- мулоҳазаларимизни билдириб ўтамиз, холос.
↓ Read more
Сув ва туз screen 1 Сув ва туз screen 2