Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб icon

Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб

★★★★★
★★★★★
(0.00/5)

2.1Free1 year ago

Download Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб APK latest version Free for Android

Version 2.1
Update
Size 6.30 MB (6,610,536 bytes)
Developer Islomiy dasturlar
Category Apps, Books & Reference
Package Name infoapps.tj.hazrati_umar
OS 5.0

Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб APPLICATION description

Ushba Risol Buyuk Wa Odil Inson Ghazrathy Umar Kahidah
Мўминларнинг адолатли амири Умар ибн Ҳаттоб айтадилар:
Мен учун энг севимли киши хатоларимни кўрсатган инсондир.
Мен учун энг афзал инсон адолатга зид иш таклиф қилинганида, манфаатли бўлишига қарамасдан, рад эта олган инсондир.

Китоб муаллифи: Аҳмад Лутфий Қозончи

Ушбу рисола буюк ва одил инсон Ҳазрати Умар ҳақида. Куфр ботқоғидан чиқиб, иймоннинг юксак зинаРояларига кўтарила олган инсон ҳақида батафсил баён қилишнинг имкони йўқ. У зотнинг ҳаётидан бир неча лавҳаларни келтириш мумкин, холос.
Буюк деб аталганлар аслида жуда кўР. Уларнинг баъзиларини яқиндан таниганингиздан сўнг, бу нисбат ҳаққоний эмаслигини тушунасиз. Улар худди ичига ҳаво тўлдирилган мешга ўхшайди. Негаки, уларнинг номларини сунъий равишда кўтарадиган одамлар бор, улар ўзлари ихлос қўйган одамни кўкларга кўтаришдан лаззат оладилар, виждонга қарши борадилар, ўзларини тиймайдилар. Бундай одамларга яқинлашиб, маълум бўлмаган жиҳатларини билишга ҳаракат қилсангиз, улар ўз қобиқларини ёРиб оладилар, елканлари сувга қулаган кема янглиғ ёлғонларини яширишга уринадилар.
Бир инсон шундай деган экан: «Инсоннинг буюклигини хизматкорлари энг кейин тан оладилар. Чунки улар ўз хожаларини бошқалардан кўра яхшироқ биладилар».
Яна буюк деб аталадиган бир тоифа инсонлар ҳам борки, сийратларини ўрганганингизда, ҳақиқатда уларнинг шу номга лойиқ эканларига амин бўласиз. Оддий одамлар ўз қусурларини яширишга уринсалар, улар ўз буюкликларининг кўзга ташланмаслиги учун ҳаракат қиладилар.
Бинобарин, уларнинг мақсадлари инсонлар эътиборини қозониш эмас, балки Аллоҳ ризоси учун халққа хизмат қилишдир. Зеро, бундай зотлар ушбу буюкликка халққа хизмати орқали эришганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: «Бир қавмнинг буюги уларга хизматда бўлган кишидир».
Ҳазрати Умар ҳам шундай буюклар сирасидан. Агар у зотнинг атрофдагилари хотираларини қолдирмаганларида, биз бу кишини бу қадар яхши билмаган бўлар эдик.
У зот хатоларини айтган инсонни севарди. Ҳатто хизматкорларидан ҳам ўз қусурини эшитишга истиҳола қилмасди.
У киши адолатга қарши иш таклиф ҳилинганда, ўз манфаатидан воз кечиб, «йўқ» дея олган
ва бундан кўнгли таскин олган инсондир.
Исломни қабул қилган илк куниданоқ, адолатсизликка қарши турган, хатолари айтилганда жаҳли чиқмаган, билъакс, ўша хатони тўғрилашни ўзига шараф деб билган буюк инсон шу тамойилга таянди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Умарга адолатга зид келадиган ишни қилдириб бўлмасди.
Бу китоб Ҳазрати Умарни тўла тавсифлайди, десак, хато бўлади. У зотни тўла билиш учун бутун умр ҳам кифоя қилмас. Биз ҳам у зотнинг муборак хотирасини ёдга олиб, ўзига хос гулдаста ҳозирладик. Бу гулдастада гуллар билан биргаликда яРроқлар ҳам, тиканлар ҳам бор. Лекин буларнинг барчаси ўзига хос уйғунлик касб этади.
Инсон яралгандан бери айбу нуқсонсиз кишининг ўзи бўлмаган. Шу жумладан, Ҳазрати Умар ҳам қамчиликлардан холи эмас эди. Инсон айбсизликка даъво қиладиган бўлса, бу унинг ўта мақтанчоқлиги ва нафсига қуллигидан нишонадир. Ҳазрати Умар эса, асло мақтаниш нималигини билмаган, кибр ва ғурурга берилмаган, биз тасаввур қила олмайдиган даражада нафсини жиловлай олган инсон эди....
Аҳмад Лутфий Қозончи
↓ Read more
Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб screen 1 Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб screen 2 Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб screen 3 Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб screen 4

Old versions

Version Size Update
⇢ 2.0 (2 variants) ↓ 3.91 MB ◴ 2 years ago
⇢ 2.1 (2 variants) ↓ 4.74 MB ◴ 1 year ago
⇢ 1.0 (1 variants) ↓ 4.25 MB ◴ 5 years ago